+7 (701) 759 90 19
USD 419.69 EUR 510.89
RUB 5.63 CNY 64.82
Янгиликлар

Коронавирус: Дунёда жорий вазият қандай

14 Январь 13:19
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Дунёда жорий вазият қандай

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ ва Буюк Британияда энг юқори ўлим кўрсаткичлари кўрсаткичлари қайд этилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Рио-де-Жанейро коронавирус сабабли карнавални бекор қилди Вазир ҚР Президентига мамлакатдаги эпидемиологик вазият тўғрисида ҳисобот берди Ўзбекистонда 53 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунёда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 91 миллиондан ошди ва 2 миллионга яқин одам вафот этди.

Ўтган кун давомида Қўшма Штатлар ўлим бўйича яна бир рекорд ўрнатди: сешанба куни мамлакатда ушбу касалликдан 4470 киши вафот этди, бу пандемия бўйича энг юқори кўрсаткич.

Қўшма Штатларда оммавий эмлаш декабр ойида бошланган. Аммо олимларнинг таъкидлашича, унинг ижобий натижаларини фақат баҳорда кутиш мумкин. Яқинда расмийлар Қўшма Штатларга бундан буён келганларнинг ҳаммаси коронавирусга текширилиши кераклигини айтди. Бемор ва ўлганлар сони бўйича Қўшма Штатлар дунёда биринчи ўринда туради - мос равишда 22,8 миллион ва 380,7 минг киши.

Қўшни Канада ҳам эпидемиянинг иккинчи тўлқинини бошдан кечирмоқда. Аҳолиси зич жойлашган Онтарио штати ҳукумати аҳолини уйларидан ҳеч қандай сабабсиз чиқиб кетишни тақиқлади. Вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ қувват билан ишлаётганини айтди.



Буюк Британияда кунлик ўлим кўрсатгичи рекорд даражага етди. Ўтган кун давомида мамлакатда 1564 киши коронавирусдан вафот этди. Бирлашган Қиролликнинг Бош вазири Борис Жонсон чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда ҳукумат янги чекловлар қўйишга тайёрлигини айтди.

Япония Юқумли касалликлар миллий институтининг олимлари Бразилиядан келган тўрт нафар сайёҳни таҳлил қилиш жараёнида SARS-Cov-2 коронавирусининг янги штамми белгиларини топдилар.


ЖССТда COVID-19 пандемияси билан курашишга масъул бўлган Мария ван Керкхов барча расмийларни огоҳ бўлишга чақирди. Чунки «Бразилия штамми» деб номланган янги мутацияни бошқариш қийин бўлиши мумкин.

Франция ҳукуматининг илмий маслаҳатчилари биринчи марта Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги, жуда юқумли турини тарқалишининг олдини олиш учун чекловлар киритишни талаб қилишди. Олимларнинг фикрига кўра, ҳозирги кунда Францияда COVID-19 янги ҳолатларининг 1%изини британ штаммидан қайд этилмоқда.



Германия феврал ойи бошида, аввал ҳукумат кутганидек, чекловларни бекор қилиш ёки юмшатиш чораларини кўриши мумкин эмас.



37,5 миллион аҳолиси бўлган Хитойнинг шимолий шарқидаги Хейлунцзян вилояти чоршанба куни фавқулодда ҳолат эълон қилди. Вилоят чегаралари ёпиқ, унинг чегараларидан фақат махсус рухсатнома билан чиқиб кетиш мумкин. Ўтган ҳафтанинг охиридан бери тўртта шаҳарда қатъий карантин жорий этилди, 28 миллиондан ортиқ одамга уйидан чиқмаслик ҳақида кўрсатма берилди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив