Коронавирус: Чет элликларнинг Қозоғистонда бўлиш муддати узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Ҳукумати глобал пандемия сабабли мамлакатни тарк этмаган чет элликларнинг Қозоғистонда бўлиш муддатини узайтирди.Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Нурдилда Ораз маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Ҳукумати глобал пандемия сабабли мамлакатни тарк этмаган чет элликлар учун Қозоғистонда бўлиш учун берилган рухсатнома муддатини 1 ноябргача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарор фақат 2020 йил 16 мартдан 1 ноябргача бўлган вақт оралиғида муддати тугаган ҳужжатларга тегишли. Бундан ташқари, мамлакатга визасиз келган ва ҳали қайтиб келмаган чет элликларга 1 ноябргача қолиш ҳуқуқи берилади. Энг муҳими шундаки, чет элликлар ва уларни қарши олган фуқаролар 1 ноябргача мамлакатда бўлиш шартларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди», - деди Нурдилда Ораз.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар