+7 (701) 759 90 19
USD 427.93 EUR 506.71
RUB 5.55 CNY 64.29
Янгиликлар

Коронавирус: Буюк Британияда янги чекловлар ярим йилга чўзилиши мумкин

23 Сентябрь 18:30
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Буюк Британияда янги чекловлар ярим йилга чўзилиши мумкин

LONDON. Kazinform – Буюк Британия бош вазири Борис Джонсон коронавирусга нисбатан янги чекловларни эълон қилиб, Буюк Британия «янги хавфли даврга» кирганини айтди. Бу олти ойга чўзилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Янги талабларга кўра, дўкон ходими юз ниқобини тақиши керак ва зиёфатларда рухсат этилган меҳмонлар сони 15 кишидан ошмаслиги керак.

Йиғилиш ва ниқоб тақиш қоидаларини бузганлик учун биринчи марта 200 фунт стерлинггача жаримага бўлади.

Шунингдек, агар керак бўлса, янада қаттиқроқ чекловлар қўйилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Борис Джонсоннинг таъкидлашича, шунга ўхшаш чоралар сешанба куни Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия раҳбарлари билан учрашувдан сўнг Буюк Британия бўйлаб амалга оширилади.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив