Коронавирус: Бир кунда 6 киши касалланиб, 10 одам соғайиб чиқди
18 Май 10:17

Коронавирус: Бир кунда 6 киши касалланиб, 10 одам соғайиб чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 6 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султан шаҳрида -3 та, Алмати шаҳрида – 2 та, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 1 та.

Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери жами 1 305 660 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган.

Шунингдек, ўтган суткада 10 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди.

Ҳудудлар бўйича: Нур-Султан шаҳрида – 3 та, Алмати шаҳрида - 6 та, Қизилўрда вилоятида – 1 та.

Қозоғистонда пандемия бошланганидан бери жами 1 291 913 киши COVID-19 дан даволаниб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив