Коронавирус билан касалланиш даражаси бўйича Қозоғистон дунёда 110-ўринда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой дунёдаги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дунёда COVID-19 касаллиги ва ўлими бўйича вазият кескинлигича қолмоқда. Бугунги кунда дунёда коронавирус инфекциясининг 141 миллиондан ортиқ ҳолатлари рўйхатга олинган, бир суткада 700 мингдан ортиқ ҳолатлар рўйхатга олинди, 3 миллиондан ортиқ одам вафот этди, ўлим даражаси 2,1 фоизни ташкил этди», - деди Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида.

«ЖССТнинг 6 та минтақасидан 5 тасида касалланишнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. 221 мамлакат иштирок этадиган жаҳон рейтингига кўра, Қозоғистон касалланиш даражаси бўйича 110-ўринда, ўлим кўрсаткичи бўйича 107-ўринда турибди», - дея хулоса қилди вазир.

Аввалроқ А. Цои бир ҳафта давомида мамлакатда эпидемиологик вазият ҳақида хабар бериб, унинг яхшиланганлигини қайд этди.

«Жорий йилнинг март ойи охиридан бошлаб эпидемиологик вазият ёмонлашди, бунда ҳафталик касалланиш олдинги ҳафтага нисбатан 46 фоизга ўсди. Бироқ, бу ҳафта ўтган ҳафтага нисбатан ҳафталик касалланишнинг ўсиш суръатлари март ойининг охиридан 46% дан ўтган ҳафта давомида 6% гача пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Ўтган ҳафтада ўлимнинг ўсиши ўтган ҳафтага нисбатан 22% дан 8% гача камайди. Бугунги кундан бошлаб барча ҳудудларда кучайтирилган санитария-эпидемиология чоралари кўрилди», - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.

Сўнгги хабарлар