Коронавирус билан касалланган 126 беморнинг аҳволи оғир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 3 114 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 275 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 267 бемор касалхонага ётқизилган. 847 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 126 кишининг аҳволи оғир. Шундан 12 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 15 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар