Коронавирус: Беморлар сони Ҳиндистонда 1 млн, Бразилияда 2 млндан ошди

None
None
NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистонда янги коронавирус билан касалланганлар сони 1 003 832 кишига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, жума куни вирусга чалинганлар сони бир кунда рекорд даражада 34 956 кишига ошган.

Коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони сўнгги 24 соат ичида 687 кишига кўпайиб, 25 602 кишига етди. 342 473 бемор касалхоналарда даволанмоқда, 635 757 киши соғайиб чиқди.

Агентлик маълумотларига кўра, ғарбий Махараштра штатида энг кўп касалланиш ҳолати қайд этилган (284 281 киши), кейинги ўринларда Тамилнад (156 369 киши) ва Деҳли (118 645 киши) турибди.

DW нашрининг хабар беришича, Бразилияда ушбу касалликка чалинганлар сони 2 миллиондан ошган.

Айни пайтда SARS-CoV-2 коронавирусига чалинганлар сони дунё бўйича 13,9 миллионга етган. Шундан 8,2 млн одам соғайиб, 591 минг одам вафот этган.



Сўнгги хабарлар