Коронавирус: Америка Қўшма Штатларда вазият янада мураккаблашди

Фото: None
LONDON. Kazinform – Оксфорд университети вакцинаси 60 ёшдан ошган инсонларда синаб кўрилиб, ишончли натижаларни кўрсатди. Америка Қўшма Штатларда ҳамон касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари ўсиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

АҚШда Covid-19дан вафот этганлар сони 250 мингдан ошди ва янги ҳолатлар сони ҳали ҳам ўсиб бормоқда.

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Covid-19 мамлакатда тахминан 11,5 миллион одамда аниқланган. Коронавирус инфекцияси билан касаланиш ва ўлим даражаси бўйича АҚШ етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Чоршанба куни кечки янгиликлар бўйича, Италияда кун давомида Covid-19 инфекцияси 753 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Мамлакатнинг бир қатор ҳудудлари қизил ҳудуд сифатида қайд этилган.

Австрияда қариялар уйида коронавирус яна авжига чиқди. 12 ноябрь ҳолатига кўра, у ерда 40 кун ичида 323 киши хавфли вирусдан вафот этган.

Нидерландияда икки ҳафта олдин ўрнатилган қатъий чекловлар юмшатилди.

Германияда кун давомида 22,6 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари қайд этилди.

Бельгия Бош вазири Александр де Кро бу йилги Рождество байрами аввалгидек бўлмайди деб огоҳлантирди. «Рождество байрамидан кейин иккинчи тўлқин бошланишини истамаймиз. Агар байрам пайтида эҳтиёт бўлмасак, салбий оқибатини уч-тўрт ҳафта ичида кўрамиз», - деди у.

Сўнгги хабарлар