Коронавирус: Алматида янги модулли шифохона қурилиши бошланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган янги модулли шифохона қурилиши бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев ўзининг Іnstagram саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«COVID-19га қарши кураш доирасида биз жойлар сонини кўпайтиришни ва қувватни оширишни давом эттирамиз. Шу билан бирга, 300 ўринли (уларнинг 30 таси интенсив терапия бўлимида) иккинчи модулли юқумли касалликлар касалхонаси қурилиши бошланди. Тиббиёт муассасаси тиббий газ тизими, шунингдек, компьютер томографияси, ультратовуш ва рентген аппаратлари билан жиҳозланади», - деди шаҳар ҳокими.




Б.Сағинтаевнинг сўзларига кўра, шифохона тўлалигича рақамли форматда ишлайди, яъни текширув контактсиз усулда, назорат эса видео алоқа орқали амалга оширилади. Автоматлаштирилган тизим беморнинг аҳволини кузатиб боришга, шунингдек, «яшил» ва «қизил» зоналардаги ходимларнинг ҳаракатини кузатишга имкон беради.





Таъкидлаш керакки, бу Алматидаги иккинчи касалхона бўлади. Биринчиси 18 кун ичида қурилиб, 24 апрельда фойдаланишга топширилган.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали
Сўнгги хабарлар