+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Коронавирус: AҚШнинг иккита ҳайвонот боғи ҳайвонларни эмлашни бошлади

23 Сентябрь 15:30
Баҳам кўринг:
Коронавирус: AҚШнинг иккита ҳайвонот боғи ҳайвонларни эмлашни бошлади

NEW ENGLAND. Kazinform - Franklin ва Stone ҳайвонот боғи ходимлари коронавирус инфекциясига мойил бўлган ҳайвонларни эмлашни бошладилар. Бу ҳақда Нью-Aнглиядаги (AҚШ шимоли –шарқий ҳудуди) ҳайвонот боғи сайтида хабар берилган.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонликлар қандай қилиб қайта эмланади Коронавирус: Ўзбекистонда 5,5 млндан ортиқ одам тўлиқ эмланган МДҲда эмлаш паспортларини ўзаро тан олишни тезлаштиришни таклиф қиламан - Қозоғистон Президенти

«Нью-Aнглиядаги Franklin ва Stone ҳайвонот боғларида ҳайвонлар орасида COVID-19 инфекцияси билан касалланиш ҳоллари бўлмаган бўлса-да, эмлаш вирусга сезгир бўлган турларни ҳимоя қилишда муҳим профилактика чорасидир»,-дейди Нью-Англия ҳайвонот боғи катта ветеринар шифокори Крис Бонар.

Вакцина асосан коронавирус инфекцияси хавфи бўлган ҳайвонларга берилади. Эмлаш учун Pfizerнинг таркибий бўлинмаси бўлган Zoties ветеринария фармацевтика компанияси препарати ишлатилади. Zoties тўрт ҳафталик интервал билан икки босқичда қўлланилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган барча ҳайвонларни тўлиқ эмлаш учун уч -тўрт ой керак бўлади. Zoties ветеринария фармацевтика компанияси 70 га яқин ҳайвонот боғлари ва бошқа ҳайвонларни ҳимоя қилиш иншоотларида 100 дан ортиқ турларни ҳимоя қилишга ёрдам бериш учун коронавирусга қарши 11000 дозадан ортиқ вакцина ажратди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив