Коронавирус: Ақмола вилояти «сариқ» зонадан «қизил» зонага ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 9 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияга асосланиб.

Унга кўра:

«Қизил» зонада: Ақмола вилояти.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Қарағанди, Павлодар, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ақмола вилояти «сариқ» зонада эди.


Сўнгги хабарлар