Коронавирус: Аэропортда йўловчилар қандоқ текширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитойда коронавируснинг янги тури пайдо бўлиши туфайли юртимизда назорат кучайтирилган. Қозоғистонга келган ҳар бир йўловчини шифокорлар ЎРВИ ва коронавирус инфекцияси белгиларига текширмоқда. ОАВ вакилларига Нурсултон Назарбоев халқаро аэропортида қандай чора-тадбирлар кўрилаётганлиги кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Санитар-карантин назорати самолёт бортидан бошланади. Чегарачилар бортга чиқиб, эшик қоқади. Уларга тегишли ҳужжатлар келтирилади. Шундан сўнг бортга санитарлар кириб, йўловчиларга анкета беради ва термометрия қилинади», - дейди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Транспортда товар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш департаменти директори Ермек Тоқбергенов.




Унинг айтишича, йўловчилар термометриядан самолёт бортида ва ундан тушгандан сўнг икки марта ўтказилади.

«Самолёт ичида ҳар бир йўловчи текширилади. Иситмаси бор йўловчилар бирдан изоляция қилинади. Йўловчилар самолётдан тушгандан сўнг тепловизор қўйилган йўлдан юриб ўтишади. Улар панароқ жойда турадқ, шунинг учун йўловчилар унинг қаердалигини кўришмайди», - дейди Тоқбергенов.




Департамент директори истимаси бор йўловчилар бирдан аэропорт биринчи қаватида жойлашган тиббий пунктга олиб борилишини айтди.

«Инкубация даври 14 кунгача чўзилади. Шу сабаб улар 14 кун давомида жиддий назорат остида бўлишади. Уларга учинчи марта термометрия қилинади», - деди у.




Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар