+7 (701) 759 90 19
USD 411.54 EUR 458.13
RUB 5.84 CNY 57.64
Янгиликлар

Коронавирус: 8 мартдан 1-тоифа давлатлари фуқароларининг ҚРга кириши тақиқланади

5 Март 17:12
Баҳам кўринг:
Коронавирус: 8 мартдан 1-тоифа давлатлари фуқароларининг ҚРга кириши тақиқланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Берик Камалиев Қозоғистонга йўловчи ташишни чеклаш бўйича янги чоралар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввал хабар берганимиздек, Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги барча режалаштирилган рейслар 2020 йил 3 февралдан тўхтатиб қўйилди. Махан Эир авиакомпаниясининг Алмати - Теҳрон йўналиши бўйича парвозлар тўхтатилди. Алмати - Баку ва Ақтау - Баку йўналишида Озарбайжон билан ҳафтасига 15 та рейс бор эди. Биз Алмати-Баку рейсларини 5 тадан 1 тагача, Ақтау-Баку рейсларини 7 тадан 1 тагача қисқартириб, Нур-Султан-Баку рейсларини тўхтатдик», - деди Берик Камалиев МСКда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

У идоралараро комиссиянинг қарорини эслатиб ўтди.

«1 мартдан бошлаб биз Нур-Султан-Сеул йўналишида режалаштирилган рейслар сонини ҳафтасига 9 тадан 3 тагача қисқартирдик. Бу бизнинг «Эйр Астана» ва Жанубий Кореянинг «Asiana» авиакомпанияси. Шунингдек, 8 мартдан эътиборан биз Жанубий Кореядан ва 1-тоифадаги мамлакатлардан келган фуқароларнинг киришига тақиқ жорий этдик. Шу муносабат билан бугун биз Сеул - Алмати ва Сеул йўналишида парвоз қилаётган барча авиакомпанияларга радиограмма бердик. «Нур-Султанга келишига фақат Қозоғистон Республикаси фуқароларига рухсат берилади», - деди вазир ўринбосари.

Бундан ташқари, 8 мартдан бошлаб транзит йўловчиларнинг мамлакатга киришига чекловлар жорий этилади.

«Баъзи фуқароларимиз учинчи давлатлар орқали келишади, шунингдек, бошқа мамлакатлардан, учинчи давлатлар орқали бошқа авиакомпаниялар орқали келадиган транзит йўловчилар бор. Шунинг учун биз бошқа авиакомпанияларга 8 мартдан бошлаб 1-тоифадаги мамлакатлар фуқароларининг Қозоғистонга кириши тақиқланганлиги тўғрисида хабар бердик», - дея сўзини якунлади Б. Камалиев.

Эслатиб ўтамиз, 1а тоифасига ХХР ва Эрон Ислом Республикаси; 1б тоифасига Жанубий Корея, Гонконг МАР (Хитой), Макао МАР (Хитой), Тайван (Хитой), Япония, Италия каби давлатлар киришини хабар қилгандик. 2 ва 3-тоифага қайси давлатлар киритилгани билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив