Корона-такси хизмати ишга туширилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой тез ёрдам чақирувларининг кўпайиши сабабли мамлакатда корона-такси хизматини йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳолининг максимал даражада тест топширишини таъминлаш учун тез тиббий ёрдам бригадалари чақириладиган жойга бориб, тест олади. Ҳар бир ҳудудда аҳолини COVID-2019 тести билан таъминлаш учун эпидемиологик вазиятга қўйиладиган талабларни аниқлаш режалаштирилмоқда», - деди Алексей Цой.

Унинг сўзларига кўра, тез ёрдам хизматига шикоятлар сони кўпайган.

«Умуман олганда, Қозоғистонда тез ёрдам чақирувлари сони 1,8 бараварга ошди. Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида бу ҳатто 2-2,5 баравар кўпайди. Экипаж ва тез ёрдам машиналарининг етишмаслиги жуда катта муаммодир. Бугунги кунга келиб 807та маҳаллий автомобильни сотиб олиш тўғрисида келишувга эришилди. Шунингдек, тиббий бўлмаган ташкилотлар ёрдамида корона-такси хизматини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушбу таклифлар идоралараро комиссияга тақдим этилди. Умид қиламанки, қўллаб-қувватланади» - деди вазир.


Муаллиф: Аян Бекенўғли



Сўнгги хабарлар