Корнавирус: бир кунда 2 мингга яқин қозоғистонлик вакцинанинг тўлиқ курсини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони тўғрисидаги маълумотлар янгиланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

7 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда вакцинанинг биринчи компонент билан 9 488 796 киши, иккинчи компонент билан 9 253 416 киши эмланди.

Ревакцинациядан 4 073 358 нафар киши ўтди. Бир суткада вакцинанинг тўлиқ курсини 1946 нафар киши ўтказди, 23 590 нафари қайта эмланди.



Сўнгги хабарлар