Қорғасда Марказий Осиё автомобиллари кўргазма-савдо маркази очилди

None
ASTANA. Kazinform - «Қорғас» халқаро трансчегаравий ҳамкорлик марказида Марказий Осиё автомобил кўргазма-савдо маркази очилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Хитойнинг «Халқ» газетаси ахборот порталига таяниб.

Нашрнинг ёзишича, эркин савдо зонасининг божхона назорати сиёсатидан келиб чиқиб, бу ерда «Ҳаво ва ер кўприги» экспорт режими қўлланилади. Шундай қилиб, автотранспорт воситаларини трансчегаравий экспорт қилишда юандаги ҳисоб-китоб савдосини такомиллаштириш, тижорат транспорт воситаларининг бутун экспорт тизимини янгилашни тезлаштирди ва Хитой ва Қозоғистонга, Марказий Осиёга автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳамкорлик платформасини яратди.

«Жорий йилдан бошлаб «Қорғас» портидан экспорт қилинадиган тижорат автомобиллари сони барқарор ўсиш тенденциясини кўрсатиб, айни пайтда 30 мингдан ошди. Уларнинг 760 дан ортиғи «Ҳаво ва ер кўприги» режимида экспорт қилинди. Марказий Осиё автомобил кўргазма-савдо марказининг расмий очилиши Хитой ва хорижий автомобил компаниялари учун «Қорғас»да оптимал бизнес муҳити, кенг ривожланиш платформаси ва самарали бошқарув модели билан ҳамкорлик қилиш учун йўл очади»

, - деб ёзади Хитой нашри.

Бундан ташқари, газета хабарига кўра, Қозоғистон-Хитой чегарасидаги «Бақти» ўтиш жойида импорт ва экспорт савдолари давом этмоқда.

Масалан, «Бақти» чегара ўтказиш пункти маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойлари давомида мазкур пункт орқали 265 минг тонна (умумий импорт-экспортни ҳисобга олган ҳолда) товар ўтказилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 53,97 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, импорт ва экспорт ҳажми 1,67 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва бу ҳам ўтган мос даврга нисбатан 23,34 фоизга ўсди. Жорий йил охирига қадар импорт ва экспортнинг йиллик ҳажми 300 минг тоннадан ошиши тахмин қилинмоқда. «Халқ» газетасининг ёзишича, бу «Бақти» ўтиш жойи очилган 1990 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Муаллиф: Бейсен Султан

Фото: kaz.people.cn

Сўнгги хабарлар