USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Кореяда эпидемия авж олмоқда: одамларнинг автобусларга чиқиши тақиқланди

13 Январь 18:25
Баҳам кўринг:
Кореяда эпидемия авж олмоқда: одамларнинг автобусларга чиқиши тақиқланди

SEOUL. YONHAP - Kazinform - Жанубий Корея пайшанба куни чет элдан омикрон штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланганини эълон қилди. Хориждан вирусни юқтирганлар сони мамлакатда рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда Kazinform YONHAP агентлигига таяниб.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги маълумотларига кўра, аҳоли ўз автомобиллари ёки расмий равишда рўйхатдан ўтган такси, автобус ёки поезддан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, Жанубий Кореяга келган одамлар охирги 48 соат ичида берилган ПЗР тест натижаларини кўрсатиши керак.

20 январдан бошлаб жорий этиладиган кучайтирилган чора-тадбирлар охирги кунларда чет элдан вирус юқтирганлар сонининг ортиб, пайшанба куни рекорд даражадаги 391 нафарга етганлиги билан боғлиқ.

Агентлик маълумотларига кўра, чет элдан келган инфекциянинг 80% омикрон штаммидир.

Пайшанба куни Жанубий Кореяда 4167 та COVID-19 инфекцияси қайд этилган, шундан 3776 таси маҳаллий. Касалланганлар жами сони 679 030 нафарга етган.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив