Корея телеканали ижодкорлари Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - 3 августь куни «EBS1» телеканали ижодий гуруҳи Ўзбекистонга келди. Лойиҳа Кореянинг «Production Media Gil» продюссерлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда амалга ошириляпти. Ижодий сафар 16 августгача давом этади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Кўзланган мақсад мамлакатнинг туристик салоҳиятини ижтимоий тармоқ орқали намойиш қилиш, хорижий давлатларда миллий туристик брендни оммалаштириш, шу билан бирга мамлакатга Кореядан сайёҳлар оқимини кўпайтиришдан иборат.

«EBS1» телеканали «Дунё бўйлаб мавзули саёҳатлар» телекўрсатувининг «Ўзбекистон – ширин ҳислар мамлакати» номли навбатдаги сонини тасвирга олмоқда. Дастурда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган масканлари, ўзбек миллий таомлари, меъморий ёдгорликлар, маданият ва анъаналар ҳақида ҳикоя қилинади. Ҳужжатли фильм жорий йил сентябрь ойида эфирга узатилади.

Ижодий гуруҳнинг Тошкент шаҳридан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларига сафари ҳам режалаштирилган.

«Дунё бўйлаб мавзули саёҳатлар» дастури энг оммабоп корейс сайёҳлик кўрсатувлари кучли ўнлигидан жой олган, томошабини 18-60 ёшли сайёҳлар. Дастур «EBS1» миллий телеканалида, шунингдек, «TV Chosun», «SkyTravel», «National Geographic», «Channel View» ва бошқа кўплаб каналларда намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар