Корея Элчихонаси Қозоғистон таэквондо федерациясига спорт анжомларини совға қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Корея Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси Қозоғистон таэквондо федерациясига спорт анжомларини совға қилди, деб хабар беради Кazinform.

Маросимда Корея Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ку Хонг-Сок, Қозоғистон таэквондо федерацияси вице-президенти Aрман Шилманов ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди.

Элчи Ку Хонг-Сок Қозоғистон таэквондо федерациясига қуйидаги спорт анжомлари – 25 қути шлемлар, ҳимоя нимчалари, ракетка ва бошқаларни совға қилди.

Мазкур спорт анжомлари Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон, Ақмола вилоятлари, Нур-Султан ва Қостанай шаҳарларида жойлашган таэквондо спорт секцияларига жўнатилмоқда.

«Кореянинг таэквондони оммалаштириш жамғармаси томонидан тақдим этилган ушбу спорт анжомлари қозоғистонлик ёшларнинг таэквондо бўйича маҳоратини ошириш ва Корея Республикасига бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади, деб умид қиламан. Корея Республикаси Қозоғистон Республикасининг стратегик ҳамкори сифатида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интилади», — деди Элчи Ку Хонг-Сок.

Ўз навбатида Қозоғистон таэквондо федерацияси вице-президенти Aрман Шилманов Корея Элчихонаси ва Корея таэквондони оммалаштириш жамғармасига спорт жиҳозлари учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Қозоғистонда ушбу спорт тури билан 20 мингдан ортиқ киши шуғулланаётгани ва уларнинг сони йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар