Қорақалпоғистондан қозоғистонликларнинг чиқиб кетишига кўмаклашиш бўйича тезкор штаб тузилди

None
None
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат муносабати билан Қорақалпоғистондан чиқиб кета олмаган Қозоғистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тезкор штаб тузилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси ИИВ Теlegram-каналига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, қозоғистонликлар ёрдам сўраб қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +9989 61 224 82 06, +99899 385 86 44. Телефонлар ҳафтасига 7 кун 24 соат ишлайди. Ёки Нукус шаҳри, Пушкин кўчаси, 22А-уй манзилида жойлашган штаб-квартирага тўғридан-тўғри мурожаат қилиш лозим.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 2 июл куни рўй берган тартибсизликлардан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги «Даут-ата-Тажен» назорат-ўтказиш пункти ёпилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача давом этадиган фавқулодда ҳолат туфайли амалга оширилди. Мавжуд вазият туфайли саксонга яқин қозоғистонлик бир неча кун давомида Ўзбекистонни тарк эта олмаяпти.

Фото: rus.redtram.cоm

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар