Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда 18 нафар киши вафот этган

None
None
TASHKENT. Kazinform - Бугун Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларда 18 нафар фуқаро вафот этганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Қайд этилишича, оммавий тартибсизликлар оқибатида ҳозирга қадар аниқланган ҳолатларга кўра, жами 245 нафар шахсга, жумладан 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимига турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

Шунингдек, Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. Тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари қонунларга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилиб, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлашнинг барча чоралари кўрилиши айтилмоқда.

Сўнгги хабарлар