Қорақалпоғистонда гастрономик фестивал бўлиб ўтади

None
TASHKENT. Kazinform – 2022 йил 29-30 сентябр кунлари Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 хил таом» номли гастрономик фестивал бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Фестивалдан кўзланган мақсад Қорақалпоғистонда, хусусан, Мўйноқ туманида гастрономик туризмнинг ноёб салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, вилоятда маданий-кўнгилочар тадбирларни кўпайтириш, бу орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сафини янада оширишдан иборат.

Тадбир давомида маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат сабоқлари, ошпазлар ўртасида танлов, маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари, миллий эстрада ва фольклор санъаткорларининг концерт дастури, миллий рақс ансамбли ва бошқа кўнгилочар тадбирлар, шунингдек танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар