Қорақалпоғистонда Амал байрами нишонланди

None
NUKUS. Kazinform – Ажиниёз номли Нукус давлат педагогика институтида қозоқ халқининг миллий байрамларидан бири – Амал(форсча ҳамал маъносида - таҳририят) байрами ёки Кўришиш кунига бағишлаб «Амал – йил хабарчиси» мавзусида адабий-композиция кечаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистон кўп миллатли давлат. Ҳозирда мамлакатда 130 дан ортиқ турли миллат вакиллари истиқомат қилади.
Наврўз байрами арафасида ҳар бир миллат вакиллари ўз халқининг анъана ва удумларини намойиш этадиган маданий-адабий тадбир ташкил этмоқда.

photo


Янги йил, янги куннинг бошланиши сифатида нишонланадиган Амал байрами қардош қозоқ халқининг қадриятларидан биридир. Барака ва бирлик рамзи ҳисобланган ушбу байрам кўп миллатли Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кенг нишонланади.

photo


Ислам Матеков, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти матбуот котиби.


Сўнгги хабарлар