Қорақалпоғистонда 2 августга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинди
3 Июль 08:29

Қорақалпоғистонда 2 августга қадар фавқулодда ҳолат эълон қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Теlegram-каналида маълум қилди.

«Фуқаролар хавфсизлигини сақлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни тиклаш, тартибни ўрнатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июл соат 00:01 дан бошлаб 2022 йил 2 август соат 00:00гача фавқулодда ҳолат эълон қилинди», дейилади хабарда.

Ўзбекистон Миллий гвардияси матбуот хизмати хабарига кўра, соат 21:00 дан 07:00 гача комендантлик соати жорий этилади. Қорақалпоғистонга ташриф буюриш ва мамлакатдан чиқиш тақиқланган. Оммавий тадбирлар тақиқланади.

Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев комендатура бошлиғи этиб тайинланди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив