Қор ва бўрон туфайли Қозоғистоннинг 10 та вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

23 ноябр куни Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг шимоли, шарқи, жануби-шарқида қор бўрони ва музлаши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, кундузи вилоятнинг шимолида, шарқи ва жануби-шарқида 23-28 м/сгача етиши мумкин.

23 ноябр куни Қарағанди вилоятининг ғарбида, шимолида ва шарқида қор бўрони, вилоят жанубида туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий йўналишда эсади, аксарият ҳудудларда тезлиги 15-20 м/сгача, ғарбда эса 23-28 м/сгача етиши мумкин.

23 ноябр куни Ақмола вилоятида қор бўрони кутилмоқда. Жануби-ғарбдан эсадиган шамолнинг тезлиги секундига 15-20 м, вилоятнинг шимоли ва шарқида 23-28 м/с етиши мумкин.

23 ноябрга ўтар кечаси Қизилўрда вилояти шимолида жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

23 ноябр куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида туман тушиши ва йўлларда яхмалак кутилади.

23 ноябр куни Ақтўбе вилояти шимолида муз ва қор ёғиши давом этмоқда. Шамол ғарбдан эсади, кечаси вилоят шарқида секундига 15-20 м етиши мумкин.

23 ноябр куни Атирау вилоятининг ғарби ва марказида туман тушиши мумкин. Атирауда 23 ноябр кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

23 ноябр куни Павлодар вилоятининг ғарбида, жанубида қор бўрони сақланиб қолади. Шамол жануби-ғарбдан секундига 15-20 м, ғарб ва жанубдан 23-28 м тезликда эсади.

23 ноябрга ўтар кечаси Қостанай вилоятининг аксарият қисмида ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг шарқи ва жанубида қор бўрони, муз, туман тушади.

23 ноябр куни кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида кучли ёғингарчилик (асосан қор) бўлиши кутилмоқда. Вилоятнинг ғарбий, шимоли, шарқида қор бўрони ва музлаши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан секундига 15-20 м, ғарбдан, шарқдан 23-28 м тезликда эсади.


Сўнгги хабарлар