Қор бўронида қолиб кетган йўловчилар адашиб қолмаслик учун арқон билан қутқарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ақмола вилояти Ерейментау туманида қор бўронида қолиб кетган йўловчилар арқон билан қутқарилди, деб хабар беради Kazinform.

Ерейментау шаҳридан 10 км масофада, «Ерейментау-Торғай» автотрассасида қор бўронида қолиб кетган 7 та автомобилнинг 20 нафар йўловчиси қутқарилди. Кўриш имконияти жуда паст бўлганлиги сабабли қутқарувчилар уларга арқон ушлатиб, эвакуация учун махсус юборилган ўт ўчириш машинаси ва махсус техникаларга олиб келишган.



Йўловчиларнинг ҳаммаси Ерейментау шаҳар исиниш пунктига етказилди, ҳеч ким тиббий ёрдамга мухтож бўлмаган.


Сўнгги хабарлар