Коптокли хоккей бўйича ЖЧ: Қозоғистон Американи йирик ҳисобда мағлуб этди

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистоннинг коптокли хоккей бўйича эркаклар терма жамоаси Швециянинг Оби шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи ўйинини ўтказди, дея хабар беради Кazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистон терма жамоаси АҚШ терма жамоаси билан тўқнаш келди ва 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

А дивизионида АҚШдан ташқари, Финляндия, Норвегия ва Швеция Қозоғистон билан бирга ўйнайди.

31 март куни Қозоғистон хоккейчилари Норвегия билан баҳслашади.

Эслатиб ўтамиз, А дивизионида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар мусобақанинг финал босқичида ўйнайди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса бронза медали учун кураш олиб боради.

Сўнгги хабарлар