Конституциявий судга ҳуқуқи бузилган ҳар бир ҚР фуқароси мурожаат қила олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин Youtube каналига конституциявий ислоҳотга бағишланган навбатдаги видеони жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Конституциявий ислоҳот оддий одамларга нима беради? Сиёсатдан йироқ оддий халққа бундан нима фойда? Конституцияга киритилган ўзгартиришларнинг халқимиз учун қандай афзалликлари бор?

Видеода Давлат котиби ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади.

«Ушбу ислоҳотнинг ижобий таъсирини мамлакатнинг барча фуқаролари ҳис қилади. Конституциявий Кенгаш Конституциявий суд этиб қайта ташкил этилади. Бу ушбу органнинг фақат номи ўзгаради дегани эмас. Жуда каттароқ, бутунлай бошқача, янги муассаса пайдо бўлади. Конституциявий суд Конституцияга зид бўлган ҳар қандай қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилиши мумкин», - деди Ерлан Қарин.

Шунингдек, у Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби қандай тартибга солинганини тушунтириб берди.

«Конституциявий судга Президент, Сенат ва Мажилис раислари, парламент депутатларининг камида бешдан бир қисми, Бош вазир, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Бош прокурор ва энг муҳими, мамлакатнинг исталган фуқароси мурожаат қилиши мумкин. Яъни, ҳар бир фуқаро ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар унинг Конституцияда мустаҳкамланган эркинлик ва ҳуқуқларини чеклайди, деб ҳисобласа Конституциявий судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳуқуқларнинг доираси кенг. Конституциявий суд қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва бутун республика ҳудудида мажбурийдир. Бундай якуний қарорлар устидан шикоят қилиш мумкин эмас», - деди Давлат котиби.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар