Конституциявий суд Қозоғистон ҳудудида Конституциянинг устуворлигини таъминловчи орган бўлади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Парламентнинг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди, деб хабар беради Kazinform.

Конституциявий қонун лойиҳасининг мақсади Конституциявий Кенгашни Конституциявий суд сифатида қайта ташкил этиш бўйича Конституцияга киритилган ўзгартишларни амалга ошириш, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи институтларини мустаҳкамлаш, Асосий қонун нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлашдан иборат. Конституциявий қонун лойиҳаси 3 қисм, 10 боб ва 68 моддадан иборат.

«Умуман олганда, лойиҳани икки қисмга бўлиш мумкин: биринчиси, Конституциявий суд ва унинг судьяларининг мақоми, уларнинг кафолатлари ва таъминланиши, иккинчиси, конституциявий иш юритиш. Агар биринчи қисмга тўхталадиган бўлсак, шуни таъкидлашни истардимки, Конституциявий суд ҳокимиятнинг суд тармоғига кирмайди. Чунки бу масала Конституцияда ниҳоят ҳал этилган. Конституциявий суд бутун мамлакат бўйлаб Конституциянинг устуворлигини таъминловчи орган бўлади», — деди Адлия вазири Қанат Мусин.

Унга кўра, Конституциявий суд судьялари лавозими Конституцияда белгиланган масъулиятли давлат лавозимини эгаллаган шахслар бўлади.

«Қонун лойиҳасида Конституциявий суд судьяларини тайинлаш ва уларнинг ваколатларини тугатиш тартибига оид масалалар атрофлича тартибга солинган. Уларнинг мустақиллиги ва кафолатлари ҳам ўрнатилган. Конституциявий суд судьяларининг юксак мақоми инобатга олиниб, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш нормалари жорий этилди. Хусусан, «Суд-ҳуқуқ тизими тўғрисида»ги Конституциявий қонунга ўхшаш Конституциявий суд судьяларининг истеъфога чиқиши институтини жорий этиш тавсия этилади. Бундан ташқари, Конституциявий суд фаолиятини ташкил этиш масалалари, жумладан, Конституциявий судни молиялаштириш тартиби, унинг аппаратининг мақоми ва мазкур орган фаолиятини таъминлашга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилмоқда»

, — деди вазир.

Шу билан бирга, ушбу бўлимда Конституциявий суднинг ваколатлари ва уни амалга оширишнинг ташкилий шакллари кўрсатилган.

«Конституциявий суднинг юрисдикцияси бевосита Конституциянинг 72-моддаси билан тартибга солинади. Масалан, Конституциявий суднинг ваколатига сайловларнинг тўғри ўтказилиши, парламент томонидан қабул қилинган қонунлар ва халқаро шартномаларнинг Республика Конституциясига мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, шунингдек, сайлов қонунчилиги нормаларига расмий изоҳ бериш киради»

, - деди Қанат Мусин.

Шу муносабат билан у Конституциявий кенгашнинг барча мавжуд функциялари Конституциявий судга ўтказилганлигини айтди.

«Аммо энг муҳими, Конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, Конституциявий суд фуқароларнинг илтимосига биноан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини текширади. Шунингдек, Конституциявий судга шикоят қилиш ҳуқуқи Бош прокурор ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга топширилди»

, — деди вазир.

Унга кўра, Конституциявий суднинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби умумий судларда иш юритиш тартибидан тубдан фарқ қилади.


Сўнгги хабарлар