Конституциявий ислоҳот сиёсий рақобатни ривожлантиришга йўл очади
1 Июнь 07:16

Конституциявий ислоҳот сиёсий рақобатни ривожлантиришга йўл очади

NUR-SULTAN. Kazinform – Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаев Туркистон вилоятининг маҳаллий аҳолиси билан учрашди. Учрашувда конституциявий ислоҳотнинг моҳияти ва аҳамияти кенг муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Сенат раисининг ташрифи Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. У ерда сенаторлар сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонлари учун дуолар ўқишди.

Вилоят зиёлилари билан учрашувда Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Конституцияга таклиф этилаётган ўзгартишлар ва бўлажак референдум нафақат мамлакатнинг сиёсий тизимини, балки бошқа соҳаларни ҳам ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратишини таъкидлади.

«Конституциявий ислоҳот ҳокимият монополиясидан қочиш ва сиёсий рақобатни ривожлантиришга ёрдам беради. Бу ташаббусларнинг барчаси Қозоғистонни демократик, ҳуқуқий, адолатли ва ижтимоий давлат сифатида мустаҳкамлашга қаратилган. Маълумки, бу борадаги ишлар Конституцияга киритилган ўзгартиришлар билан тўхтаб қолмайди. Биз сиёсий тизимимизни ислоҳ қилишни давом эттирамиз», - деди у.

Маулен Ашимбаев Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан ҳам учрашди. Тадбирда конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида сўз юритиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив