Конституциявий ислоҳот хусусий мулкдаги ерларга тааллуқли эмас – ҚР Адлия вазирлиги
27 Июнь 11:55

Конституциявий ислоҳот хусусий мулкдаги ерларга тааллуқли эмас – ҚР Адлия вазирлиги

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Адлия вазирлиги Kazinform таҳририяти сўровига жавобан, республика референдумида қабул қилинган конституциявий ислоҳот тўғрисидаги қонуннинг ер ости бойликлари ва табиий бойликлар ҳақидаги моддасига изоҳ берди.

«Конституциянинг 6-моддаси 3-бандига таклиф этилган ўзгартириш хусусий мулкдаги ерларга тааллуқли эмас. Мазкур тузатиш ер ва унинг ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар халққа тегишли эканлигини таъкидлашга қаратилган. Ҳозирги вақтда бу ресурслар Конституция томонидан давлат мулки сифатида тасдиқланган. Эндиликда ушбу бойликларга бўлган мулк хуқуқини давлат халқ номидан амалга оширади», — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Конституция ерга хусусий мулк ҳуқуқини кафолатлайди.

«Қозоғистон Республикасида Конституциянинг 26-моддаси 2-банди, 39-моддаси 3-бандига кўра, мулк ҳуқуқини чеклашнинг ҳеч қандай усули йўқлиги таъкидланган», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив