Конституцияга киритилган тузатишлар қозоқ халқи фаровонлигини оширади - ТуркПА делегацияси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар қозоқ халқининг фаровонлигини оширади. Бу ҳақда ТуркПА кузатувчилар делегацияси раҳбари Режеп Шекер маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Референдумга тақдим этилган Қозоғистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида Конституциянинг 33 та моддасига ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилган. Ўзгартишлар тўплами кучлар мувозанатини мустаҳкамлаш, Конституциявий судни ташкил этиш, сайлов тизимидаги ўзгаришлар, ўлим жазосини бекор қилиш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг институционал мақоми каби бир қатор демократик нормаларни ўз ичига олади. Конституцияга киритилган ушбу ўзгартиришлар Қозоғистон Республикаси ва бутун қозоқ халқи фаровонлигига ҳисса қўшишига чин дилдан умид қиламиз», - деди Режеп Шекер.

Унинг сўзларига кўра, ТуркПА июн ойида пойтахтда бир нечта сайлов участкалари очилишидан тортиб, овозларни санаб чиқишгача кузатув ўтказган.

«Делегациямиз референдум ўтказиш бўйича сайлов участкаларининг аксариятида имконияти чекланган сайловчилар учун пандуслар, кўзи ожизлар учун ёрдамчи қурилмалар билан жиҳозланганини юксак қадрлайди. У референдум тинч ва осойишта муҳитда ўтганини таъкидлади. Сайлов участкаларида овоз бериш жараёни юқори савияда ташкил этилган», — деди у.

Таъкидлаш жоизки, делегация Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия депутатлари, шунингдек, ТуркПА Котибияти ходимларидан таркиб топди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар