Конституция куни: Нурсултон Назарбоевнинг 25 йил аввалги видеоси оммага тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг матбуот хизмати Instagram саҳифасида 25 йил муқаддам ҚР Конституцияси қабул қилинган тантанали маросимнинг видеосини жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform.

«25 йил олдин, шу куни Қозоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича республика референдуми бўлиб ўтди. Овоз бериш якунлангандан сўнг Нурсултон Назарбоев матбуот анжумани ўтказди ва маҳаллий ва хорижий журналистларнинг саволларига жавоб берди. Бир ҳафта ўтгач, 1995 йил 6 сентябрда Нурсултон Назарбоев янги Конституциянинг расмий тақдимотида иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси раиси Ю.А.Ким «1995 йил 30 августда бўлиб ўтган республика референдумида Қозоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича овоз бериш натижалари тўғрисида»ги қарорни ўқиб эшиттирди ва янги Конституция матнининг асл нусҳасини Нурсултон Назарбоевга топширди», - дейилади хабарда.



Сўнгги хабарлар