Конгодаги тошқин оқибатида 176 киши ҳалок бўлди

None
Фото: Anadoly
YAOUNDE. АNADOLY – Каzinform – Конго Демократик Республикаси шарқида жойлашган Жанубий Киву провинциясида сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 176 кишига етди. Бу ҳақда провинция губернатори Тео Нгвабидже Каси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Бушушу ва Нямукуби қишлоқларида тун бўйи ёмғир ёғиб, Чибира дарёси тошиб кетган. Ҳудуднинг кўплаб аҳолиси бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Аввалроқ тошқин оқибатида 72 киши ҳалок бўлгани ёзилган эди.

Тропик иқлим зонасида жойлашган Конго Демократик Республикасида кўпинча ёмғирли мавсумда фожиа содир бўлади.


Сўнгги хабарлар