Конгодаги сув тошқини қурбонлари сони 438 нафарга етди

None
Фото: Anadoly
ASTANA. Kazinform - Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқидаги Жанубий Киву провинциясида содир бўлган сув тошқини қурбонлари сони 438 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, икки кун аввал Бушушу ва Ньямукуби қишлоқларида бошланган кучли ёмғир Чибира дарёсининг тошиб кетишига сабаб бўлган.

Ҳукумат вакили Патрик Муйайянинг айтишича, бедарак йўқолган 26 кишининг жасади топилган.

Унинг сўзларига кўра, бедарак йўқолганлар сони 4 мингдан ошади.

Вилоят аҳолисининг катта қисми бедарак йўқолганлиги маълум қилинган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.

Тропик иқлим зонасида жойлашган Конго Демократик Республикаси ёмғирли мавсумда тез-тез табиий офатларга дуч келади.


Сўнгги хабарлар