Конгода кема ҳалокати: 180 киши бедарак йўқолди

Фото: None
KINSHASA.SINHUA –Kazinform - Конго Демократик Республикаси шимоли-ғарбидаги Конго дарёсида кема ҳалокатга учраши оқибатида камида 180 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Sinhuaга таяниб.

Мбандаки (Экватор провинцияси маъмурий маркази) дарё бўйича комиссари Мбандо фожиа ҳақида хабар берди, бироқ тафсилотларни келтирмади.

Эски кема бортида 600 га яқин йўловчи бўлган, дея хабар беради БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган Radio Okapi омон қолганларнинг баъзиларига иқтибос келтирган ҳолда.

«Кемада инсон жасадлари қолган. Биз камида уч кишининг жасадини кўрдик. Аммо аниқ сонини билмаймиз, чунки бедарак йўқолганлар кўп», — деди гувоҳлардан бири.

Кема ҳалокати КДР бўйлаб, айниқса Конго дарёсида содир бўлади. Бунинг сабаби, кемаларнинг одатда тунда сузиб юриши, ортиқча юк бўлиши ва уларнинг ҳолати ёмон.


Сўнгги хабарлар