Қон қуйиш коронавирусга қарши курашда ёрдам бера оладими

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили коронавирусга қон қуйиш самарадорлиги тўғрисида фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мутаҳассисларга Грузия олимларининг коронавирусга қарши курашда қон қуйиш усулидан фойдалангани ҳақида савол қўйилди.

Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Бағдат Қожахметов бир қатор етакчи соғлиқни сақлаш мутахассисларидан бу ҳақда сўраганлигини айтди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавирусдан бевосита даволовчи дорилар ҳали тайёр эмас.

«Грузиянинг тажрибаси ҳам фойдали бўлиши мумкин. Ҳар қандай самарали ёндашув яхши эканлиги аниқ. Асосийси, одамларга зарар етказмаслик керак», - деди расмий вакил.


Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар