Колумбияда коррида фестивалида трибунанинг ўпирилиши оқибатида бирнеча одам ҳалок бўлди
27 Июнь 14:08

Колумбияда коррида фестивалида трибунанинг ўпирилиши оқибатида бирнеча одам ҳалок бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Колумбияда коррида фестивали вақтида гавжум трибуналарнинг ўпирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири The Sun нашрига таяниб.

Пойтахт Боготадан 146 км жануби-ғарбда жойлашган Эл-Эспинал шаҳридаги вақтинчалик стадионда кузатув майдончасининг уч қаватли ёғочдан ясалган трибунаси ўпирилиб тушди.

Тўрт кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди: бир эркак, икки аёл ва бир бола. Тўққиз нафар фестивал иштирокчисини эса буқалар сузиб ташлаган.

Қутқарув хизматлари зудлик билан жабрланганларни вайроналар остидан олиб чиқиш, ярадорларни эвакуация қилиш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга киришди. Оғир жароҳат олган одамлар Сан-Рафаэл касалхонасига юборилган.

Колумбиянинг янги президенти Густаво Петро мэрларни бундай шоуларга рухсат бермасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, шунга ўхшаш воқеа аввалроқ Синселехо шаҳрида содир бўлган.

Расмийлар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Муаллиф: Рустем Қожибаев

Янгиликлар

Архив