Колорадо штатида маст ҳайдовчи жазодан қочиб, рульга итини ўтқазмоқчи бўлган

Фото: Фото: Pixabay.com
ASTANA. Kazinform – Тезликни ошириб, қўлга тушишдан қочган ҳайдовчи йўловчи ўриндиғида ўтирган ити билан ўрнини алмаштиришга ҳаракат қилди, деб хабар беради Kazinform USA Today агентлигига таяниб.

Полиция ходими Спрингфилдда машинани тўхтатиб, ғалати манзарани кузатди.

Маст ҳайдовчи ити билан жой алмашишга уринган. У полиция ходимига автомашинани «ҳайдамаётганини» айтган ва ички ишлар ходимидан ичкилик ичганлигини яширишга уринган.

Аммо барибир қочиб қутула олмади. У автомашинадан бир неча метр нарида ҳибсга олинган ва маст ҳолатда автомашина ҳайдаш, ҳибсга олишга қаршилик кўрсатиш ва тезликни оширишда айбланган. У ҳибсга олинишидан олдин касалхонага ётқизилган.

«Ит ҳеч қандай айбловсиз қўйиб юборилди», – деб ҳазиллашди полиция ходими.

Сўнгги хабарлар