Коллектив хавфсизлик кенгаши сессияси бир дақиқалик сукут билан бошланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси Қозоғистонда содир бўлган сўнгги воқеалар муносабати билан бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди, дея хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент матбуот котиби Берик Уали учрашув онлайн тарзда ўтказилиши ҳақида маълум қилганди.

«Бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан КХШТнинг навбатдан ташқари сессияси онлайн режимида ўтказилади. Ўша йиғилишда Президент ҳамкасбларига мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот беради. Ақорда расмий сайтида маълумотни кутинг. Президент айтганидек, ёлғон маълумотларга ишонмасликни, фақат расмий манбаларга ишонишни айтмоқчиман», — деди Берик Уали.


Сўнгги хабарлар