Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Škoda Қозоғистонда троллейбус заводини очиш ниятида

15 Апрель 18:45

NUR-SULTAN. Kazinform – KAZAKH INVEST ҳамда Чехиянинг «Škoda Transportation» ва «Elektrotechnika» компаниялари вакиллари Қозоғистонда ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувда «Škoda Transportation» компаниясининг минтақавий директори Роман Соркин ва «Elektrotechnika» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Либор Новак Чехия делегациясининг Қозоғистонга ташрифини ташкил этишда кўрсатган ёрдами учун KAZAKH INVEST компаниясига миннатдорчилик билдирди ва икки томонлама сармоявий ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Ўз навбатида, «KAZAKH INVEST» МК» АЖ бошқаруви раиси Мейржан Юсупов машинасозлик соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қозоғистон иқтисодиётининг устувор тармоқларидан бири эканлигини таъкидлади ва лойиҳаларни келгусида қўллаб-қувватлашни тасдиқлади.


Чехия компаниялари стратегик ва технологик инвесторлар сифатида Қозоғистонда троллейбус ва электробуслар ишлаб чиқаришни изоляция қилиш имкониятларини ўрганмоқда.

Қозоғистон Республикасининг Чехиядаги элчихонаси ва KAZAKH INVEST компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ташриф доирасида Алмати, Нур-Султан шаҳарлари ва «Қазақстан темір жолы» МК АЖда учрашувлар бўлиб ўтди.

Чехия компаниялари метрополияни транспорт билан таъминлаш ва жамоат транспортини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

«Škoda Transportation» - метро, трамвай, троллейбус, темир йўл вагонлари, электропоездлар ва электробуслар каби транспорт турларини ишлаб чиқарувчи етакчи Европа компанияларидан бири.

«Elektrotechnika» - метро ва темир йўллар учун турли хил трамвай ва троллейбус линиялари учун тортиш тизимларининг йирик ишлаб чиқарувчиси.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар