Кобул ғарбидаги портлашда ҳалок бўлганлар сони ортди

None
МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Жума куни Кобул ғарбидаги таълим марказида содир бўлган портлаш қурбонлари сони 43 нафарга етди, яна 83 киши жароҳат олди. Бу ҳақда душанба куни БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси (UNAMA) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Қизлар ва ёш аёллар асосий қурбонлар. Қурбонлар сони ортишда давом этиши мумкин. Кобулдаги UNAMA инсон ҳуқуқлари гуруҳлари текшириш жараёнини давом эттирмоқда», - дейилади миссиянинг Тwitterдаги саҳифасида эълон қилинган хабарда.

UNAMA аввалроқ портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани ва 82 киши яралангани ҳақида хабар берган эди.

30 сентябр куни Аriana News телеканали манбаларга таяниб хабар беришича, портлаш шаҳар ғарбидаги Дашт-е Барчи туманидаги Каж ўқув марказида содир бўлган. Телеканал маълумотларига кўра, ички ишлар вазирлигининг Толибон ҳукуматидаги вакили Абдул Нафи Таҳора портлаш ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Сўнгги ойларда Афғонистоннинг айрим вилоятларида, жумладан, пойтахт вилоятида қатор портлашлар, қуролли ҳужумлар ва отишмалар рўй берди, уларнинг қурбонлари ҳам Толибон ҳаракати (Қозоғистон Республикасида тақиқланган) тарафдорлари, ҳам тинч аҳоли вакиллари бўлди. «Ислом давлати» (Қозоғистон Республикасида тақиқланган) террорчилик ташкилотининг бир бўлаги бўлган Хуросондаги «Исломий давлат» ушбу воқеаларнинг аксарияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Фото: ТАSS/АP Фото/Ebrahim Noroozi


Сўнгги хабарлар