Қоҳирада Султан Бейбарс ҳақидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қоҳирада «Sultan Baybars, King of Arabs, non-Arabs and Turks. From the great steppe to the great sea» (Араблар, араб бўлмаганлар ва турклар шоҳи - Султан Бейбарс. Буюк даштдан Буюк денгизгача) номли китоб тақдим этилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Тантанали тадбирда Қозоғистон Республикаси Сенати Раиси Маулен Ашимбаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этди.

«Буюк ҳукмдорнинг мусулмон оламидаги тарихий фаолиятига бағишланган бугунги тадбир муҳим аҳамият касб этишини биламиз. Янги китобда ўша даврнинг тарихий ёзувлари ва ёдгорликларида босилган қимматли буюмлар ва муҳим маълумотлар ўрин олган. Ишончимиз комилки, бу тадқиқот «Байбаристон» таълимотида катта илмий иш бўлиб қолади», – деди Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархан Қидирали.

Шунингдек, вазир Бейбарс ва мамлюклар тарихи ва маданияти, Бейбарс шахси ва тарихи бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борилишини таъкидлади.

Аввалроқ Мисрда Қозоғистон маданияти кунлари ва Султан Бейбарснинг 800 йиллиги нишонланаётгани хабар қилинганди.

Маданият кунлари доирасида ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар режалаштирилган.

Хусусан, куни кеча Султан аз-Захир Бейбарс масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар