ҚМДБ 2023 йил учун диний кунлар жадвалини эълон қилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси 2023 йил учун диний кунлар жадвалини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform.

«Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида тузилган. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг ҳақиқий кунлари янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга кечиктирилиши ёки олдинга сурилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда», - дейилади ҚМДБ сайти.

Диний тақвимга кўра, 2023 йилнинг муқаддас Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси - Қадр кечаси, 21 апрел - Рамазон ҳайитидир.

Қурбон ҳайитнинг биринчи куни 28 июнга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, уч кунлик байрамнинг биринчи куни мамлакатда дам олиш куни ҳисобланади.


Сўнгги хабарлар