Қизилўрдалик ўқувчилар экинлар ҳосилдорлигини кузатиш технологиясини ихтиро қилди

None
QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрдалик ўқувчилар экин майдонлари ҳосилдорлигини кузатиш ва ҳосил миқдорини башорат қилиш технологиясини ихтиро қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қизилўрда шаҳридаги Назарбоев интеллектуал мактабининг 11-синф ўқувчилари Енлик Муратбек ва Назгул Идирис экин майдонлари ҳосилдорлигини кузатиш ва ҳосил миқдорини башорат қилиш технологиясини ихтиро қилди.

Ушбу автоматик тизим фермерларга ўз ишини оптималлаштириш ва ҳосилдорликни ошириш имконини беради.

«Бизнинг автоматик қурилмамиз тупроқ ва ҳаво ҳароратини аниқлайди ва сув миқдори ҳақида маълумот тўплайди. Бу маълумотлар радио орқали қабул қилувчига етказилади ва қишлоқ хўжалиги соҳасини жонлантиришга хизмат қилади»

, - дейди лойиҳа раҳбари, информатика ўқитувчиси Адилжан Науан.

Шунингдек, мазкур мактабнинг 10-синф ўқувчилари Сания Муратова ва Жансая Ўтепбергеновалар экинларни суғоришнинг автоматлаштирилган тизимини қўшишни таклиф қилмоқдалар.

Улар томонидан яратилган агроплатформа далаларни оптимал суғориш масаласини ҳал қилади, энг муҳими, сув ресурсларини тежайди.

Муаллмф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар