Қизилўрдада референдум участкасига биринчи бўлиб 101 ёшли уруш фахрийси келди

None
None
QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрда вилоятидаги референдум участкасига биринчи бўлиб 101 ёшли уруш фахрийси Яхия Тасиров келиб овоз берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Яхия Тасиров Сирдарё тумани маркази Теренўзек шаҳрида истиқомат қилади. Отахон қишлоқ марказидаги №155 сонли референдум участкаси очилиши олдидан келган.

1922 йилда туғилган нуроний мамлакатимиз келажаги учун муҳим кунда ўз овозини берди.

У Тошкентда тўқимачилик бўйича таҳсил олиб, 1940 йилда тўқимачилик фабрикасига уста ёрдамчиси бўлиб ишга кирган. 1942 йил октябр ойида фронтга жўнади ва Сталинград, Курск жангларида иштирок этди ҳамда Польша шаҳарлари душмандан озод этди. У чинакам жасорат, ҳарбий шон-шуҳрат, ватанпарварлик намунасини кўрсатди. 1944 йилда Германияга кириб, фашизмдан озод қилиш учун фидокорона курашди.

1945 йил август ойи охирида ўз юртига қайтади. Турли соҳаларда тинч-тотув меҳнат қилиб, 1982 йилда нафақага чиққан.

«Ҳар бир сайловда овоз беришни фуқаролик бурчим деб биламан. Шу одатимга содиқ қолган ҳолда референдум участкасига келдим, - дейди Яхия Тасиров.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар