Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қизилўрда вилоятида йўловчилар қатнови тикланди

17 Январь 11:29

QYZYLORDA . Кazinform - Қизилўрда вилоятида йўловчилар қатнови жонлантирилмоқда, деб хабар беради Казинформ мухбири.

Вилоятда йўловчилар қатнови тикланди. Вилоятнинг 205 та аҳоли пункти йўловчи ташиш хизмати билан таъминланган. Темир йўл соҳасида 24 та юк поездининг барча қатновлари қайта тикланди ва улар жадвалга мувофиқ ҳаракатланмоқда.

Шунингдек, Алмати-Қизилўрда-Алмати йўналишида қатнов қайта тикланди. Ҳозирда Қорқит-Ата аэропортидан Нур-Султан ва Қарағандига парвозлар режалаштирилган.

«Барча йўналишдаги, жумладан, вилоят ва туман марказларидаги йўловчи ташиш ва шаҳарлараро автобуслар ўз вақтида қатнайди. Вилоятда эпидемиологик вазият кескинлашгани муносабати билан барча йўловчи ташиш эҳтиёт чоралари билан таъминланди», — деди вилоят йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси бошлиғи Мурат Тлеумбетов.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар