Қизилўрда вилоятида шоличиликни ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қизилўрда вилояти ҳокими Нурлибек Налибаевни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Вилоят ҳокими Президентга вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ривожланиш истиқболлари, инвестицияларни жалб этиш, нефть захиралари тугаши ҳисобига газ қазиб олиш, янги геологик-тадқиқот ишлари ҳақида сўзлаб берди.

Ҳудуднинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичларида 7 ойдан кейин ижобий динамика кузатилмоқда. Хусусан, ўтган йилга нисбатан инвестициялар ҳажми 111,5 фоизга, ишлаб чиқариш саноати ҳажми 105,5 фоизга ўсди.

Нурлибек Налибаев нефть захираларининг тугаши туфайли нефть қазиб олиш ҳажмининг камайишини қоплаш мақсадида сейсмик қидирув ва газ захираларини ўзлаштириш ишлари олиб борилганини айтди.

Инвесторлар билан ишлаш жадал ривожланмоқда. Президент топшириғига кўра, 2025 йилда қиймати 215 миллиард тенге бўлган 240 мегаватт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси қурилиб, фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, Қизилўрда аэропортининг янги терминали хусусий инвестор ҳисобидан 11,8 миллиард тенге эвазига 2024 йилда аҳолига топширилади.

Вилоят ҳокимининг айтишича, Сирдарёнинг юқори оқимида жойлашган давлатлар ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида сув ҳажми ўтган йилги даражадан кўпайган. Вилоятда сувни кам талаб қиладиган мойли ва ем-хашак экинлари майдонларини кўпайтиришга устувор аҳамият қаратилиб, боғ ва сабзавот майдонлари кўлами кенгайтирилди. Шунингдек, шоличиликни ривожлантириш бўйича янги дастур ишлаб чиқилади.

Давлат раҳбарига билдирилган яна бир масала – меҳнат низоларини ҳал этиш. Вилоятдаги 49 та йирик корхона билан меморандум имзоланди. Келгусида ходимларнинг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

Жорий йилда вилоятда 9 мактаб, 1 ўқувчилар уйи, 2 боғча, 11 жисмоний тарбия мажмуаси, 6 маданият обекти барпо этилмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев вилоят ҳокимига вилоятда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар