+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қизилўрда вилоятида кузги ўрим-йиғим ишлари якунланди

22 Октябрь 11:12
Баҳам кўринг:
Қизилўрда вилоятида кузги ўрим-йиғим ишлари якунланди

QYZYLORDA. Kazinform – Қизилўрда вилоятида кузги ўрим-йиғим ишлари якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу йил вилоят фермерлари сув танқислигига қарамай, ўз даражасида экишди. Натижада ўтган йил даражасида ҳосил олишга эришилди.

«Ўрим-йиғим кампаниясида фермер хўжаликларига қарашли 4266 та қишлоқ хўжалиги техникаси иштирок этди. Бугунги кунга келиб, 83570 гектар шоли экилган майдон тўлиқ йиғиб олинди, ўртача ҳосилдорлик 59,8 центнерни ташкил этмоқда. Кузги ҳосил йиғим-терими тугаши муносабати билан 22-23 октябр кунлари ҳар йили «Олтин дон 2021» тадбири ўтказилади. Вилоят деҳқонлари мамлакат Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида юқори ҳосилдорликка эришдилар. Ғолиблар 22 октябр куни «Олтин дон - 2021» доирасида тақдирланади. Шунингдек, 23 октябр куни соат 8:00 дан бошлаб Қизилўрда барча туманлар иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади», - деди вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Талғат Дуйсебаев.

Ярмаркада 340 дона автомобил етказиб берилган 1044 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозор нархларидан 15-20% паст нархларда сотилади.


Муаллиф: Адилжан Умбет



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив