Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қизилўрда полицияси 18 нафар ўзбекистонликни мамлакатдан чиқариб юборди

10 Декабрь 17:28

QYZYLORDA. Kazinform –18 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилди, деб хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва уни тўхтатиш, чет эл фуқаролари томонидан миграция қонунчилигини бузиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида жорий йилнинг 6-12 декабр кунлари вилоятда «Нелегал» тезкор-профилактика тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир ўтказилган тўрт кун ичида 332 та қоидабузарлик аниқланган. Миграция қонунчилигини бузган 231 нафар хорижлик ва 101 нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси аниқланди. Уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Шу билан бирга, 18 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар